Трамп Украинанинг табиий ресурслари бўйича соддалаштирилган келишувни кўриб чиқмоқда
Трамп учун АҚШ Украинага ёрдам сифатида сарфлаган пулларини қайтариб олаётганини америкаликларга очиқ айтиш муҳим экани таъкидланмоқда.

Фото: REUTERS/Shannon Stapleton
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Украина табиий ресурсларидан фойдаланиш бўйича соддалаштирилган келишувни тузиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги музокаралар бориши билан таниш бўлган икки кишига таяниб хабар берди.
Агентлик манбаларига кўра, битимнинг соддалаштирилган варианти унинг имзоланишини тезлаштиради ва бу ҳолатда батафсил шартлар кейинроқ муҳокама қилинади. Ушбу ёндашув Қўшма Штатларга кўплаб ҳуқуқий ва логистика тўсиқларини четлаб ўтишга имкон беради ва келишув тафсилотларини муҳокама қилиш учун вақт қолдиради.
Украина Трамп маъмурияти билан табиий ресурслар бўйича келишувга тайёр эканини айтган. Яна бир манбанинг қўшимча қилишича, битим шартлари унчалик «ваҳшатли» кўринмаслиги керак. Улар Трампнинг Америка халқига АҚШ Украинага ёрдам учун сарфлаган пулларини қайтариб бераётганини очиқ айтиши муҳимлигини маълум қилган.
Аввалроқ, Трамп Киевга берилган ҳарбий ва молиявий ёрдам эвазига Украинадаги нодир ер металларидан АҚШ фойдаланишига рухсат берувчи келишув тузишни режалаштираётганини айтган эди.
АҚШ Украинадаги барча фойдали қазилмалар захираларининг ярмини оладиган келишув лойиҳаси 12 февраль куни Украина президенти Володимир Зеленскийга АҚШ молия вазири Скотт Бессент билан Киевдаги учрашувидан 4 соат олдин топширилган. Шу билан бирга, Зеленскийдан шартномани зудлик билан имзолаш талаб қилинган. Киев Трамп маъмурияти талаблари кўламидан лол қолган. Зеленский шартномани имзолашдан бош тортган.
Трамп маъмурияти томонидан таклиф қилинган келишувда Вашингтоннинг Украинадаги минерал ва нефть-газ ресурслари, портлар ва «бошқа инфратузилма» устидан назорати назарда тутилган.
Трамп маъмурияти Қўшма Штатлар Украинанинг ресурслар қазиб олишдан келадиган жорий даромадларининг 50 фоизини, шунингдек, «учинчи томонларга берилган барча янги [ресурсларни қазиб олиш] лицензиялари» қийматининг 50 фоизини олишини истамоқда.
Мавзуга оид

10:25
Курскдаги қурбонлар — комендантлик соатини бузганлар, вайроналар остида қолганлар ва юраги дош бермаганлар

09:04
Трамп: Байденнинг айрим шахсларни афв этиши - ҳақиқий эмас

00:43
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ

00:18