ИТБ Ўзбекистонда таълим ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун салкам 300 млн доллар ажратади
Грант битимлари доирасида инклюзив таълим талабларига асосланган жами 58 та мактаби қурилади. Сирдарё вилоятидан ўтувчи А-373 автомобил йўли реконструкция қилинади.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки (ИТБ) билан мамлакатдаги таълим ва йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан иккита грант битимини имзолади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар беришича, 16 феврал куни Ар-Риёд шаҳрида (Саудия Арабистони) бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ИТБ президенти Муҳаммад Ал Жассер билан учрашди. Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистонда транспорт инфратузилмаси ва таълимни ривожлантириш, жумладан, уларда замонавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Имзоланган биринчи битимга кўра, мамлакатда таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган SmartED лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг учун банк 160,25 млн доллар ажратади.
Лойиҳа доирасида инклюзив таълим талаблари асосида мамлакат бўйича жами 58 та умумий ўрта таълим мактаби қурилади. Улардаги синфлар лаборатория жиҳозлари, рақамли техника ва мебеллар билан таъминланади. Ҳужжат ўқув қўлланмаларини янгилаш, педагогларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш, баҳолаш методикасини қайта кўриб чиқиш ва 2026 йилгача барча мактаб ўқувчиларини инклюзив таълим тизими билан қамраб олишни назарда тутади.
Имзоланган иккинчи битимда эса Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларидан ўтувчи А-373 автомобил йўлини реконструкция ва модернизация қилиш белгиланган. Бунинг учун 138,8 млн доллар йўналтирилади.
Транспорт талабларини қондириш учун умумий узунлиги 37 км бўлган йўл қисми тўртта йўлаккача кенгайтирилади. Бу 2030 йилгача йўлга кетадиган вақтни 30 дақиқагача қисқартириши ва авария ҳолатларини тахминан 40 фоизга камайтириши кутилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши минтақалар ва қўшни давлатлар ўртасидаги транспорт алоқасини яхшилаб, савдо ва туризмни ривожлантиришга ёрдам бериши қайд этилди.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробарга ошди
Ўзбекистон | 14:14
-
Трамп: АҚШ Украина билан битимдан 350 млрд доллардан кўпроқ маблағ олади
Жаҳон | 13:57
-
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
Ўзбекистон | 13:54
-
Каллас кучли Европани яратишда Германияни етакчи бўлишга чақирди
Жаҳон | 13:52
Мавзуга оид

16:57 / 14.04.2025
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига 40 миллион доллар грант ажратади

10:15 / 08.01.2025
ИТБ Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 40 млн доллар ажратади

10:02 / 08.07.2024
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради

15:50 / 27.04.2023