Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига 40 миллион доллар грант ажратади
Маблағлар 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши ва бошқа йўналишларга сарфланади.

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда вазир Ҳилола Умарова хабар берди.
Қайд қилинишича, вазирлик вакиллари Саудия Арабистонининг Ар-Риёз шаҳрида Human Capability Initiative 2025 халқаро форумида иштирок этмоқда. Форумнинг илк кунида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланган.
Лойиҳанинг асосий йўналишлари эса қуйидагича:
- республикамиз бўйича 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши;
- мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;
- ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича дастурлар;
- инклюзив таълимни ривожлантириш;
- ўқув дастурларини такомиллаштириш;
- мактабгача таълим сифатини ошириш.
Грант Global Partnership for Education (GPE) дастури доирасида ажратилади.
Мавзуга оид

09:40 / 16.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ажратиладиган грантни бекор қилди

14:25 / 31.03.2025
“Қатъий назоратга оламиз” – вазирлик грантларни қайта тақсимлаш жараёни адолатли ўтишини билдирди

13:34 / 19.03.2025
«Озодлик радиоси» грант тўхтатилгани учун USAGM'ни судга берди

14:03 / 20.02.2025