“Ўн минг сўмликни думалоқлаб, кукунни бурнидан тортди” — Тошкентда навбатдаги рейд
Kun.uz мухбири Тошкент шаҳар ИИББ билан бирга тунги рейдга чиқди. Тасвирга олиш гуруҳи тезкор тадбирлар давомида 58 та тўланмаган қоидабузарлик сабаб қидирувга берилган Lacetti, яқин инсонини “гиёҳванд моддаларга қарамликдан қутқармоқчи” бўлган аёл, кеч тавба қилган йигит иқрорларига гувоҳ бўлишди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида, гиёҳванд модда “ташувчилари” ва қоидабузар ҳайдовчиларга қонуний чоралар кўрилди.
Хусусан, йўл-патрул инспекторлари томонидан тўхтатилган Lacetti автомашинасидаги йўловчи аёл шубҳа уйғотгани сабаб Юнусобод тумани ички ишлар бўлимига олиб борилди. Холислар иштирокидаги текширув жараёнида аёл ёнида бўлган ўткир ҳидли моддани ўз хоҳишига кўра ички ишлар ходимларига тақдим этди.
Яна бир ҳолатда эса, йўл четида гуруҳ бўлиб тўпланиб, жамоат жойида тамаки чекиб турган бир гуруҳ ёшлар билан профилактик суҳбат ўтказиш жараёнида, улардан бирига тегишли бўлган Lacetti автоуловининг ҳужжатлари текширилганида, автомашинанинг 58 та тўланмаган қоидабузарлиги борлиги, тегишли ташкилотлар томонидан тақиқ ўрнатилиб, қидирувга берилгани маълум бўлди.
Камига “автомашина меники эмас” деб таъкидлаган йигит ҳеч қандай ҳужжатсиз автомобил бошқаргани, ён ойналарни қорайтириш учун тегишли рухсатномаси йўқлиги аён бўлди. Ҳолат юзасидан ҳар бир ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштириб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб борилди.
Рейд давомида яна 3 та ҳолатда 3 нафар шахснинг ёнида гиёҳванд моддалар борлиги маълум бўлди. Барча далилий ашёлар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Мавзуга оид

15:27
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

09:21 / 08.03.2025
Тез ёрдам ходимлари уй йўлагида ташлаб кетган фуқаронинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

16:24 / 07.03.2025