Агар Россия НАТОга ҳужум қилса, мағлуб бўлади – НАТО бош котиби
Марк Рютте Россиянинг эҳтимолий ҳужумини қайтариш учун НАТО иттифоқчилари учта ҳаракатни амалга ошириши кераклигини айтди.

Фото: AP
Агар Россия президенти Владимир Путин ҳозир НАТО аъзоларидан бирига ҳужум қилса, у мағлубиятга учрайди ва оқибатлари Россия учун ҳалокатли бўлади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Брюсселда бўлиб ўтадиган альянсга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларининг йиғилишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Хусусан, Рюттедан Дания разведкасининг Россия Европа Иттифоқи давлатига ҳужум қилишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарига баҳо бериш сўралди. Альянс бош котиби разведка маълумотларини ҳисобга олиш кераклигини таъкидлади.
«Агар Путин НАТО аъзоларига ҳужум қилса, реакция ҳалокатли бўлади. У мағлуб бўлади. Шунинг учун уриниб ўтирмасин. Ва у буни билади. Бизнинг тийиб туриш кучларимиз ва мудофаа салоҳиятимиз жуда кучли», деди Рютте.
Шу билан бирга, бош котиб иттифоқчилар мудофаа харажатларини ошириш заруратини кечиктирмаслиги кераклигини, чунки 4-5 йил ичида вазият ўзгариши мумкинлигини таъкидлади. Хусусан, Рютте айтганидек, Россиянинг мудофаа саноати ишлаб чиқаришини кенгайтириш тезлигини ва бошқа ҳамма нарсани ҳисобга олиш керак, шунингдек, Хитойнинг 2030 йилгача ўз флотини мустаҳкамлаш режаларига эътибор қаратиш лозим.
Шу муносабат билан, Рютте айтганидек, НАТО иттифоқчилари учта ҳаракатни амалга ошириши керак. Биринчидан, Украина билан шуғулланиш. Хусусан, Украина урушда устунликни қўлга киритишини таъминлаш керак.
Иккинчидан, Рюттенинг фикрича, 4-5 йил ичида мудофаа учун сезиларли даражада кўпроқ маблағ сарфлаш керак: «Биз бу қарорларни шу йил қабул қилишимиз керак».
Учинчидан, деб қўшимча қилди бош котиб, НАТО ўзини ҳимоя қилиш учун зарур ҳамма нарсага эга бўлишини таъминлаш керак. «Гап мудофаа саноати ҳақида кетмоқда».
Аввалроқ, Германия мудофаа вазири Борис Писториус Россия қуролли кучларининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, 2029-2030 йилларда Россия НАТО давлатларига ҳужум қилишга уринишининг назарий имконияти сақланиб қолаётганини айтган эди.
Украина президенти Володимир Зеленский сўзларига кўра, Путин Россия армияси ходимлари сонини 150 минг аскарга оширмоқда ва Беларус ҳудудидан Полша ва Литвага ҳужум қилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
Спорт | 10:12
-
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
Спорт | 08:07
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
Мавзуга оид

20:26 / 05.04.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

13:53 / 05.04.2025
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Россия элчиси билан учрашди

13:27 / 05.04.2025
Россияда йирик немис фармацевтика компаниясининг заводи мусодара қилинди

13:07 / 05.04.2025