Наманганда маст ҳолда машина бошқариб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган йигит 6 йилга қамалди
Йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда спиртли ичимлик таъсирида машина бошқариб, катта тезликда йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Фото: Видеодан кадр
Наманган вилояти Уйчи туманида маст ҳолда машина бошқариб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган йигитга суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 19 ёшли йигит 2024 йил 29 октябр куни дўстлари билан тунги клубда маст қилувчи ичимликлар истеъмол қилган. Сўнг ўзига тегишли бўлмаган машинани Учқўрғон-Наманган йўлида бошқариб, “Кобалт” машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда “Кобалт”да бўлган уч киши вафот этган. Дастлабки суриштирувда йигит ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмагани ва машинани тезлик соатига 60 км бўлган жойда 100 км тезликда бошқаргани аниқланган.
“Менинг юртим” телеканалининг “Ҳудуд” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судида ўтказилган суд мажлисида йигитга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилган.
Суд уни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиб одамлар ўлимига сабаб бўлиш) билан айбдор деб топган. Унга 6 йил қамоқ жазоси белгиланган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсларга 10 йилгача қамоқ жазоси бериш белгиланган.
Мавзуга оид

17:39
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди

12:10