Евроиттифоқ БМТнинг қочоқлар тўғрисидаги конвенциясини қайта кўриб чиқмоқчи — The Times
Ушбу халқаро ҳужжат бошпана сўраганларни уларнинг ҳаёти ёки озодлигига хавф туғдирадиган мамлакатга чиқариб ёки қайтариб юборишни тақиқлайди.

Фото: AFP/Getty Images
Европа Иттифоқи бошпана сўраганларни уларнинг ҳаёти ёки озодлигига хавф туғдирадиган мамлакатга чиқариб ёки қайтариб юборишни тақиқлайдиган БМТнинг Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенциясини қайта кўриб чиқмоқчи, деб ёзади The Times.
Конвенция 1951 йилда қабул қилинган бўлиб, дунёнинг 144 та мамлакати уни имзолаган. Охирги йилларда бошпана сўровчиларни қайтариб юбормаслик принципи тобора кўпроқ шубҳа остига олинмоқда, чунки Европа давлатлари қочоқ мақомини бериш тўғрисидаги аризалар оқимига базўр дош бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, 2024 йилда ЕИ давлатлари бошпана сўраб йўлланган миллиондан ортиқ мурожаатни қабул қилган, аҳолининг мазкур тизимдан норозилиги бутун Европадаги миллиатчилар ва радикал-популист партияларининг позицияларини мустаҳкамлаган.
The Times ўз мақоласида Полша тайёрлаган ва аллақачон ЕИ ички ишлар вазирлари билан муҳокама қилган дипломатик ҳужжатдан иқтибос келтиради. Мақолада ушбу масала қанчалик чуқур муҳокама қилинаётганини англаб бўлмайди. Шу билан бирга газетанинг таъкидлашича, мазкур ҳужжат бошпана учун рад жавобини олганлар, шунингдек, жиноят содир этган қочоқлар ва бошқа мигрантларнинг депортациясини тезлаштиришга оид ташаббуслардан дарак беради.
Ҳужжатда ЕИга аъзо давлатлар ҳукуматлари конвенция низоми уни имзолаган мамлакатларга «фақат фавқулодда вазиятларда» бошпана тақдим этишни чеклаш имконини беришидан хавотирда экани, бу эса «янги воқеликлар»га зидлиги келтирилган. Бундан ташқари, ҳужжат муаллифларининг таъкидлашича, Европа давлатларининг кўпроқ муҳожирларни қабул қилиш имконияти айрим хорижликлар «жамиятга қўшилишга интилмаётган» вазиятларда мураккаблашмоқда.
«Биз дуч келаётган муаммолар доирасини кенгроқ кўриб чиқишимиз керак. Халқаро ҳимоя учун аризаларни қабул қилиш ва [қочоқларни] чиқариб юбормаслик тамойилига риоя қилишнинг муқобил вариантлари йўқлиги, албатта, чуқур муҳокамани талаб қилади», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид

19:47 / 06.03.2025
Reuters: Трамп маъмурияти 240 минг украиналик қочоқни ҳуқуқий мақомидан маҳрум этишни режалаштирмоқда

20:07 / 05.03.2025
Европарламентда Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва ЕИ армиясини тузиш таклиф қилинди

17:14 / 04.03.2025
Politico: ЕИ Венгриянинг эътирози сабаб Украинага 20 млрд евролик ҳарбий ёрдам пакети ажратишни тўхтатиб қўйди

12:21 / 27.02.2025