Доналд Трамп ЕИ товарларига 25 фоизлик божлар жорий этилишини эълон қилди
АҚШ президенти Евроиттифоқдан автомобиллар ва бошқа товарларга 25 фоизлик божлар жорий этилишини маълум қилди. Еврокомиссия бундай қадамга «қаттиқ ва зудлик билан жавоб» берилишини ваъда қилди.

Фото: REUTERS/Brian Snyder
АҚШ «тез орада» Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган товарларга 25 фоизлик божлар жорий қилади. Бу ҳақда 26 феврал, чоршанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп баёнот берди.
«Биз қарор қабул қилдик ва буни тез орада эълон қиламиз ва умуман олганда, бу 25 фоизни билдиради, бу автомобиллар ва шунга ўхшаш нарсалар бўлади», деди Америка давлати раҳбари журналистлар билан суҳбатда.
«Мана, ростини айтайлик: Европа Иттифоқи Қўшма Штатларни чалғитиш учун тузилган», — деди Трамп. Унга кўра, «мақсад шу эди ва улар ўз ишини яхши уддалади».
Европа Иттифоқида енгил автомобиллар учун 10 фоиз бож тўланади. Бу АҚШ тарифларидан тўрт баравар юқори, у ерда бу 2,5 фоизни ташкил этади, дея эслатади Reuters. Америка расмийлари Европа Иттифоқи мамлакатларидаги қўшилган қиймат солиғидан ҳам норози, у 17,5 фоиз ёки ундан кўпроқни ташкил қилади.
Трампнинг танқидига Европа Иттифоқида муносабат
Айни пайтда Европа Иттифоқи Трампнинг танқидини рад этди. «Европа Иттифоқи дунёдаги энг катта эркин бозордир. Ва бу Қўшма Штатлар учун неъмат бўлди», деб таъкидлади Европа Комиссияси вакили 26 феврал куни AFP ва Reuters сўровига жавобан.
«Европа Иттифоқи эркин ва адолатли савдо йўлидаги асоссиз тўсиқларга, шу жумладан, қонуний ва камситувчи сиёсатга қарши чиқиш учун, тарифлар қўлланган ҳолларда қатъий ва тезкор жавоб беради», деди у ўз баёнотида.
«Биз бу имкониятларни бир-биримизга қарши эмас, балки халқимиз ва бизнесимиз учун сақлаб қолиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак», дея қўшимча қилинди ЕКда. У ерда Европа Иттифоқи бозори «савдони осонлаштираётгани, АҚШ экспортчилари учун харажатларни камайтириши ва 27 мамлакатда стандартлар ва қоидаларни уйғунлаштириши» таъкидланди.
Мавзуга оид

01:10
Трамп: Украина АҚШ ёрдами билан ҳам омон қолмаслиги мумкин

19:14 / 09.03.2025
Тинчлик металлари: АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги ресурс келишувининг нимаси ғалати?

01:44 / 08.03.2025
«Унинг ўрнида ҳар ким ҳам шу ишни қилган бўларди» — Трамп Украинани бомбардимон қилаётган Путин ҳақида

20:41 / 07.03.2025