Тошкентда АҚШга юбориш эвазига 20 минг доллар олган шахслар ушланди
Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқарони Қўшма Штатларга юбориш ва у ерда иш билан таъминлашни ваъда қилган.

Фото: Бош прокуратура
Тошкент шаҳрида ноқонуний йўллар билан АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда С.Ғ. исмли шахс фуқаро Д.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали АҚШга юбориши ва у ерда иш билан таъминлаши эвазига таниши А.А. орқали 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Чилонзор туманида АҚШга ишга юбориш учун 40 минг доллар олган шахс ушланган эди. Ундан олдин эса Самарқанд ва Тошкентда фуқароларни катта пул эвазига АҚШ, Франция ва Канада давлатларига юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

19:40 / 10.03.2025
Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда

16:37 / 10.03.2025