Андижонда 13 ёшли қўшни қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди
Асака туманида 38 ёшли эркак вояга етмаган қизга 100 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилишни таклиф этган. Бу ишда унинг турмуш ўртоғи воситачи бўлган.

Фото: DPA
Асака туманида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак ва бу ишда воситачилик қилган унинг турмуш ўртоғи маъмурий жазога тортилди. Kun.uz суд қарори билан танишди.
Суд қарорида келтирилишича, ҳолат 2024 йилнинг 9 ноябр куни Асака туманининг Юксалиш маҳалласида бўлган. 1987 йилда туғилган Б.А. ўз яшаш хонадонида вояга етмаган қиздан жинсий эхтиёжини қондириб қўйишини сўраган. Эркак қизга бунинг учун 100 минг сўм таклиф қилган.
Б.А.нинг турмуш ўртоғи, 1992 йилда туғилган Т.Ю. эса вояга етмаган 13 ёшли қўшни қиздан турмуш ўртоғи Б.А.нинг жинсий эхтиёжини қондириб қўйишини сўраб, бунинг учун унга 50 минг сўм беришини айтган. Қиз уларнинг бу ҳаракатидан қўрқиб, уйдан қочиб чиқиб кетган.
Б.А. судда айбига иқрорлик билдирган ҳамда турмуш ўртоғидан вояга етмаган қўшни қизни ўзининг жинсий эхтиёжини қондириб қўйиши учун яшаш хонадонига олиб чиқишини сўраганини, сўнгра ўзи ухлаб қолганини билдирган.
Т.Ю. ҳам судда айбига иқрорлик билдирган.
“2024 йил 9 ноябр куни турмуш ўртоғим мендан жинсий эхтиёжини қондириб қўйиши учун қўшнимни олиб чиқишни сўради. Аммо мен вояга етмаган қўшни қизни уйга олиб кириб, агар турмуш ўртоғимнинг жинсий эхтиёжини қондириб қўйса, 50 минг сўм беришимни айтдим. Қилмишимдан пушаймонман”, деган аёл судда.
Жабрланувчининг қонуний вакили ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Асака тумани судининг қарори билан Б.А. ҳамда Т.Ю. МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Б.А.га 5 сутка маъмурий қамоқ, Т.Ю.га эса БҲМнинг 2 баравари миқдорида (750 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.
Мавзуга оид

16:08 / 04.03.2025
Тошкентда 9 ёшли қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

20:30 / 10.02.2025
Тошкентликларни ҳақоратлаган талаба қиз 10 суткага қамалди

14:54 / 07.02.2025
Уятсиз-бузуқларга учраётган болалар ёхуд “шилқимлик” ниқобида жиноятдан қутулиб қолаётган катталар: суд ва прокуратура қаёққа қараяпти?

11:59 / 06.02.2025