Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бемаъни уйдирма». Макрон рафиқасини эркак деб атаган аёлни судга берди
Франция президенти Эммануэл Макрон ва унинг рафиқаси Брижит Франция етакчиси рафиқаси эркак бўлиб туғилганини даъво қилаётган ўта консерватив блогер ва фитна назарияси ишқибози Кэндис Оуэнсга қарши туҳмат даъвоси билан чиқди.

Фото: Getty Images
218 саҳифадан иборат даъво аризаси АҚШнинг Делавэр штати судига топширилди, деб ёзади AFP. Унда Оуэнс «бемаъни, туҳмат ва ғайритабиий уйдирмалар»ни тарқатиши айтилади.
Ижтимоий тармоқларда миллионлаб обуначиларга эга бўлган Оуэнс бир вақтлар Брижит Макрон жинсини ўзгартирганини бир неча бор таъкидлаган. Хусусан, у ўзининг YouTube каналида (4,5 миллион обуначига эга) «Брижитга айланиш» номли саккиз қисмдан иборат подкастни эълон қилди, унинг эпизодларидан бири «Франциянинг биринчи хоними эркакми?» деб аталади.
Ижтимоий тармоқларда кўп йиллардан бери айланиб юрган конспирологик назарияга кўра, Франциянинг биринчи хоними Жан-Мишел Троне (аслида акаси шундай исмда туғилган) исми билан дунёга келган. Бу назария ҳеч қандай тасдиққа эга эмас.
Франция президенти ва унинг рафиқаси адвокатлар орқали Оуэнсдан бу даъволардан воз кечишни бир неча бор сўраганини, бироқ «охир-оқибат вазиятни ўнглашнинг ягона йўли судга мурожаат қилиш деган хулосага келгани»ни айтишган.

Макроннинг таъкидлашича, Оуэнс ўз даъволари ёлғонлигининг барча далилларини эътиборсиз қолдирган ва туҳмат кампаниясини бошлаш ниятида.
Макронлар оиласи Оуэнсни яна икки пункт бўйича ёлғончиликда айбламоқда: даъвога кўра, ушбу аёл Эммануэл ва Брижит ўзаро қариндош эканини даъво қилган, шунингдек, Макрон «Марказий разведка бошқармаси амалга оширган онгни назорат қилиш дастури доирасида Франция президенти сифатида танлангани»ни айтган.
«Агар қачондир туҳматнинг аниқ ҳолати бўлган бўлса, бу ўша ҳолатдир», – деди эр-хотиннинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Том Клэр.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ким Чен Ин Америкага қарши урушда ғалаба қозонишни ваъда қилди
Жаҳон | 21:36
-
Британия ташқи ишлар вазири Ғазода гуманитар танаффус эълон қилинишини “кеч ташланган қадам” деб атади
Жаҳон | 21:32
-
Зеленский Путин билан учрашувининг асосий шартини айтди
Жаҳон | 20:49
-
Макрон Россияга нисбатан босимни кучайтиришга ваъда берди
Жаҳон | 20:30
Мавзуга оид

20:30
Макрон Россияга нисбатан босимни кучайтиришга ваъда берди

17:31 / 15.07.2025
Renault Франция президенти учун зирҳли Rafale ишлаб чиқарди

14:47 / 14.07.2025
Франция мудофаа бюджетини тезлаштирилган суръатда оширади

22:41 / 12.07.2025