Туркияда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланади
Ўсмирлар ота-онаси ёки васийсининг ёзма розилигисиз ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўта олмайди. Ҳукумат мазкур чора болаларнинг руҳий саломатлигини ҳимоя қилишга йўналтирилганини билдирди.

Фото: Pixabay
Туркияда 2025 йилда 16 ёшдан кичик бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга қаратилган янги тартиб кучга киради. Бу ҳақда мамлакат транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғлуга таяниб CNN Turk хабар берди.
Янги қонунга кўра, ёш фойдаланувчилар ота-онаси ёки васийсининг ёзма розилигисиз ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўта олмайди.
Ҳукумат мазкур чора болаларнинг руҳий саломатлигини ҳимоя қилиш, кибербуллинг ва зарарли контентларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётганини билдирди. Ташаббус гаджетларга бўлган қарамликни камайтириш ва ёшларни нисбатан фаол ҳаёт тарзига ундашга йўналтирилган.
Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғлунинг таъкидлашича, бутун дунёда 13-16 ёшлар оралиғидаги ўсмирларни ижтимоий тармоқлардан чеклаш ҳақида гапирилмоқда.
«Ушбу жараён тегишли вазирлик ва муассасалар билан биргаликда амалга оширилмоқда. Биз ёш чегарасини 16 этиб белгилаш ниятидамиз. Бу ёшдаги фарзандларимиз таълим ва ривожланишга кўпроқ эътибор қаратиши керак. Туркияда 16 ёшдан катталарга ижтимоий тармоқлардан эркин фойдаланиш имкониятини тақдим этамиз», — дейди вазир.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор психология соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, бу каби чекловлар аллақачон ўз самарасини кўрсатишни бошлаган бошқа давлатлар тажрибасига асосланилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойи охирларида Австралияда болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун қабул қилинган эди. Қонунга кўра, TikTok, Facebook, Snapchat, Reddit, X ва Instagram каби йирик ижтимоий тармоқлар 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунт яратишига йўл қўймаслиги керак.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди
Ўзбекистон | 09:54
-
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди
Ўзбекистон | 07:52
-
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди
Жаҳон | 07:45
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
Мавзуга оид

19:46 / 04.05.2025
Туркия мухолифати етакчиси Истанбулда ҳужумга учради — видео

11:09 / 28.04.2025
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат

15:56 / 15.04.2025
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

10:49 / 14.04.2025