Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда
Туркия нашрлари Ўзбекистон фуқароси ўз турмуш ўртоғини молиявий муаммолар туфайли ўлдиргани ҳақида хабар тарқатди, у ҳибсга олинган. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхона аёлга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётгани, унга адвокат бириктирилганини маълум қилди. Айбланувчининг холаси эса аёл ўзини ҳимоя қилганини айтган.

Фото: Видеодан кадр
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.
Хабарларда айтилишича, 6 апрел куни Истанбулнинг Картал туманида яшовчи эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжалга молиявий муаммолар сабаб бўлгани, жараён давомида Ўзбекистон фуқароси, 28 ёшли С.Т. ошхонадан пичоқ олиб, 42 ёшли Э.Э.ни яралагани маълум қилинган.
Шундан сўнг С.Т. таксопаркка қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи касалхонага бориши кераклигини айтиб, машина сўраган. Такси ҳайдовчиси ҳушсиз ётган эркакни кўриб, тез ёрдам чақирган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар унинг ўлимини қайд этган. Аёл полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.
Маълум бўлишича, 4 йил олдин турмуш қурган жуфтликнинг бир нафар фарзанди бор.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси айбланаётган фуқаронинг холаси билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берди. Унга кўра, ҳақиқатан ҳам, мазкур воқеа юзасидан гумонланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Туркия фуқароси спиртли ичимлик истеъмол қилган, у ўзбекистонлик аёлига нисбатан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий босим ўтказиб келган.
Консулхона хабарида воқеа содир бўлган вақтда хонада бошқа шахслар ҳам бўлгани айтилади. «Дастлабки терговга кўра, марҳум аёлни бўғаётган пайтда орқа томондан пичоқ билан жароҳатланган. Бу эса уни бошқа шахс томонидан пичоқланган бўлиши эҳтимолини истисно этмайди», – дея қўшимча қилинади хабарда.
Айбланувчининг холаси, ўз навбатида, ҳали унинг жияни суд томонидан айбдор деб топилмагани, шунинг учун воқеа ҳақида хабар тарқатаётганда буни ҳисобга олишни сўради. Шунингдек, воқеадан сўнг айбланувчининг онаси фалаж бўлиб қолганини қўшимча қилди. «Сиз билмаган кўп нарса бор», – дейди у.
Ўзбекистон фуқаросига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётгани ва унга адвокат бириктирилгани қайд этилди. Ҳолат Бош консулхона томонидан назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» дастури эълон қилинди
Ўзбекистон | 15:46
-
“Геосиёсий муаммоларни деб ўзбек меваларини истаганимизча ололмаяпмиз” – Ҳиндистон элчиси қароргоҳидан эксклюзив суҳбат
Ўзбекистон | 15:39
-
«Оилавий шифокорлар 1500, ҳамширалар эса 600–800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз» — президент
Ўзбекистон | 15:23
-
“Бу Coca-Cola'ни кимга улашмоқчисиз?” деган афсонавий кампания дунё бўйлаб ўзининг зафарли юришини давом эттириб, Ўзбекистонга етиб келди!
Ўзбекистон | 15:00
Мавзуга оид

16:15 / 06.05.2025
Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади

19:46 / 04.05.2025
Туркия мухолифати етакчиси Истанбулда ҳужумга учради — видео

11:09 / 28.04.2025
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат

14:15 / 14.04.2025