Тошкентда Озарбойжон фуқароларидан пул талаб қилган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Тошкент шаҳрида Озарбойжон фуқароларидан ноқонуний тарзда пул талаб қилган Россия ва Озарбойжон фуқаролари ушланди.

Фото: ИИВ
Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Озарбойжон Республикаси фуқароларидан ноқонуний равишда пул талаб қилиб келган чет эллик шахслардан иборат жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
1983 йилда Озарбойжон давлатида туғилган шахс акаси билан бирга Бектемир туманида жойлашган бозорда цитрус меваларнинг савдоси билан шуғулланиб келган.
Ушбу шахс жорий йилнинг 10 январ куни ИИВ Тезкор қидирув департаментига ариза билан мурожаат қилиб, таниши бўлган Россия Федерацияси фуқароси билан 2024 йилнинг ноябр ойларида вақтинча яшаш уйида меҳмондорчилик қилаётган вақтида улар орасида тушунмовчилик келиб чиққанлигини маълум қилган.
Шундан сўнг, жиноий гуруҳ вакили жабрланувчига ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлигини баҳона қилиб, 2024 йил 15 декабр куни ўзининг жиноий шериги, 1974 йилда Озарбойжон давлатида туғилган, муқаддам бир неча марта судланган шахсни Тошкент шаҳрига чақиртирган.
Унинг ёрдамида жабрланувчига тазйиқ ўтказиб, шаънига айтилган гаплар учун жавоб бериши лозимлигини ва товламачилик йўли билан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган. Шундан 1 минг 500 АҚШ долларини 15 декабрь куни олиб кетган бўлса-да, яна 3 минг 500 АҚШ долларини талаб қилиб келган.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан 2025 йилнинг 10 январ куни Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, гумонланувчилар товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётган 3 минг 500 АҚШ долларни олаётган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисм “в”-банди билан жиноят иши қўзғатилди. 3 нафар шахс Жиноят процессуал кодекснинг 227-моддаси тартибида ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

16:22 / 27.02.2025
Хўжали геноциди — инсоният тарихидаги қонли саҳифа

14:07 / 25.02.2025
Озарбойжон «Россия сегодня» ва BBC ваколатхоналарини ёпди

12:05 / 25.02.2025
Фахрий донорлар учун пул мукофоти 3 бараварга оширилади

10:11 / 24.02.2025