Қорақалпоғистонда машина газ қувурга урилиб, унга шикаст етказди
Энергетика вазирлиги носозлик бартараф этилгани ва истеъмолчиларга газ таъминоти қайта тикланганини маълум қилди.

Фото: Ҳудудгазтаъминот
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида автомобил газ қувурига урилган ва унга шикаст етказган. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 18 январ куни тунда содир бўлган. Хўжайли туманидаги ўрта босимли газ қувурига автомобилнинг урилиши туфайли газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.
Оқибатда туманнинг “Маданият”, “Сабоқ” ва “Мустақиллик” МФЙларидаги 2500 та аҳоли хонадонида газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
“Туман газ таъминоти бўлими авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади”, дейилади хабарда.
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, носозлик бартараф этилган ва истеъмолчиларга газ таъминоти қайта тикланган.
Мавзуга оид

23:25 / 26.02.2025
Тошкентда юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида айрим истеъмолчилар газ таъминотидан узилди

22:37 / 26.09.2024
Сурхондарёда ЙТҲ содир этган Lacetti газ қувурига урилди. Қарийб 2 мингта хонадон газсиз қолди

17:00 / 26.09.2024
"Шўртан-Сирдарё" магистрал газ қувурининг нуқсонли қисмлари алмаштирилмоқда

21:09 / 19.09.2024