Жамият | 23:25 / 26.02.2025
3586
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида айрим истеъмолчилар газ таъминотидан узилди

Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Ҳудудгазтаъминот

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги юқори босимли газ қувурига юк машинасининг урилиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида «Боғбон» МФЙдаги 300 та ерли хонадон, «Арғин» МФЙдаги 400 та ерли хонадон ва 15 та улгуржи истеъмолчида газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Авария-тиклаш ишлари якунлангандан сўнг истеъмолчиларни огоҳлантирган ҳолда газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ҳам юқори босимли газ қувурига юк машинаси шикаст етказган. Оқибатда «Пайариқ-2» ГТСдан табиий газ билан таъминланувчи 5200 хонадон ва 81 та улгуржи истеъмолчида газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Таъкидланишича, ҳозирда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид