Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат харидларида инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади
Суднинг қарорига кўра фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ижрочилар реестрга киритилади.
«Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Реестр ваколатли орган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан шакллантириладиган рўйхатдан иборат бўлиб, унга қуйидаги маълумотлар киритилади:
- харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича белгиланган шартлар асосида давлат буюртмачиси билан шартнома тузишни ва давлат харидларини амалга оширишни рад этган ёки бошқача усулда бўйин товлаган харид қилиш тартиб-таомиллари ғолиблари тўғрисидаги;
- мажбуриятларни бажармаганликда ёхуд тегишли тарзда бажармаганликда белгиланган тартибда айбдор деб топилган ижрочилар ҳақидаги, бундан мажбуриятлар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибатида бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳоллар мустасно;
- давлат харидлари жараёнида ёлғон ёки сохта ҳужжатларни тақдим этган, айни битта лотда иштирок этган аффилланган шахслар ёки манфаатлар тўқнашуви тўғрисида маълумотларни очиб бермаган иштирокчилар тўғрисидаги;
- суднинг қарорига кўра фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ижрочилар тўғрисидаги.
Инсофсиз ижрочи реестрга киритилганидан бошлаб 2 йил муддат ўтгандан сўнг автоматик тарзда реестрдан чиқарилади.
Инсофсиз ижрочи суднинг тегишли қарорига кўра реестрдан чиқарилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж
Жамият | 15:01
-
Австралия ҳам Фаластинни тан олмоқчи
Жаҳон | 14:24
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
Мавзуга оид

15:57 / 25.02.2025
Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби белгиланди

11:45 / 20.02.2025
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди

11:38 / 01.02.2025
“Cherry машинаси бор, аммо...” – муҳтож сифатида нафақа олаётган 20 мингдан ортиқ оила реестрдан чиқарилди

13:02 / 30.01.2025