Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар билан ушланди
Тезкор ходим жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган икки шахсга ёрдам бериш эвазига 10 минг доллар сўраган. У тезкор тадбирда қўлга олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими тезкор тадбирда ушланган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚХ ЖҚБ катта тезкор ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилган.
Тезкор ходим ўзининг мансабдор танишлари орқали Самарқанд шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган икки шахсга ёрдам беришни ваъда қилган. У жиноят ишининг 31 ёшли шахсга тегишли қисмини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан тугатиш ҳамда 22 ёшли фуқарога нисбатан эса уй қамоғи эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда уни озодликда қолдириш эвазига 10 минг доллар олган вақтида ушланган.
Ҳозирда тезкор ходимга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Навоийда пора олган ИИБ ходими 3 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Бемаъни уйдирма». Макрон рафиқасини эркак деб атаган аёлни судга берди
Жаҳон | 16:52
-
“Сиз халқимиз учун яшаяпсиз” — Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади
Ўзбекистон | 16:12
-
Миср Ўзбекистонда дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради
Иқтисодиёт | 15:47
-
Дарахтлар кесилиши сизга қандай таъсир қиляпти? Ижтимоий сўров
Жамият | 15:33
Мавзуга оид

13:09 / 09.07.2025
Самарқандда 3 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди

14:59 / 24.06.2025
Самарқандда Зарафшон дарёси қирғоғида қолиб кетган фуқаролар қутқарилди

10:21 / 21.06.2025
Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини сотаётганлар ушланди

17:15 / 10.06.2025