«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
Аввалроқ, Meta корпорацияси асосчиси Марк Цукерберг Facebook ва Instagram’да сўз эркинлигини қайтаришини айтган эди. Унга жавобан, Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг қадриятлари АҚШдаги сайловларга боғлиқ эмаслигини, ҳақиқий синов – «сиёсий шамоллар» яна ўзгарганда келишини айтди.

Фотоколлаж: Kun.uz
«Мен, сиёсий жиҳатдан хавфсиз бўлишидан анча олдин — Telegram сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаб келганидан фахрланаман. Бизнинг қадриятларимиз АҚШдаги сайлов даврларига боғлиқ эмас.
Бугун бошқа платформалар энди уларда камроқ цензура бўлишини эълон қилмоқда. Аммо уларнинг янги қадриятлари учун ҳақиқий синов — сиёсий шамоллар яна ўзгаргандан сўнг келади. Ҳеч қандай хавф бўлмаганда, бирор нарсани қўллаб-қувватлайман, дейиш осон», — деб ёзган Дуров ўзининг Telegram каналида.
7 январь кунги чиқишида Meta асосчиси Марк Цукерберг корпорация ўз платформалари — Facebook, Instagram ва Threads микроблоглар сервисида фактчекерлар хизматидан воз кечишини маълум қилганди.
У жорий тизим «жуда кўп хато ва цензура мавжуд нуқтага етиб келгани, шу сабабли қоидаларни соддалаштириш ҳамда платформаларда сўз эркинлигини қайтаришини» қайд этган.
Маълумотларга кўра, Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан сўнг уч ой ичида АҚШ расмийларининг 900 та сўровини бажариб, 2253 нафар фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни уларга тақдим қилган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20 / 10.05.2025
Мавзуга оид

19:22 / 21.04.2025
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади

11:27 / 08.04.2025
Telegram Россияда 7 миллион рубл жаримага тортилди

21:55 / 01.04.2025