2025 йил учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди
Жорий йил учун тасдиқланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 10 фоиздан 12,7 фоизгача ошган. Хусусан, энди Тошкентда 50 квадрат метрлик квартирани 1,4 млн сўмдан камига ижарага бериб бўлмайди.

Фото: Kun.uz
2025 йил 1 январдан бино ёки автомашинани ижарага берадиган жисмоний ва юридик шахслар учун энг кам ижара ҳақи ставкаси белгиланди. Бу 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунда қайд этилган.
Жумладан, турар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 кв.м. учун ойига):
- Тошкент шаҳрида – 28 минг сўм (+12 фоиз);
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 13,5 минг сўм (+12,5 фоиз);
- бошқа аҳоли пунктларида – 5,5 минг сўм (+10 фоиз).
Нотурар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 кв.м. учун ойига):
- Тошкент шаҳрида – 45 минг сўм (+12,5 фоиз);
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 26,5 минг сўм (+12,7 фоиз);
- бошқа аҳоли пунктларида – 11 минг сўм (+10 фоиз).
Шунингдек, енгил автомобилни ижарага беришнинг энг кам ставкаси ойига 858 минг сўм (+10 фоиз), микроавтобус, автобус ва юк автомобили учун 1 млн 705 минг сўм (+10 фоиз) қилиб белгиланган.
Қайд қилинишича, мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадига солиқ солиш мақсадида қўлланади.
Мавзуга оид

11:41 / 07.03.2025
Ерни ижарага олиш учун аукционда бошланғич нархни белгилаш тартиби ўзгарди

08:40 / 08.02.2025
Тошкентда уй-жой учун ижара нархи арзонлашишда давом этмоқда

11:50 / 17.01.2025
Ўқув муассасалари ошхоналари E-auksion орқали ижарага берилади

11:18 / 16.01.2025