Ерни ижарага олиш учун аукционда бошланғич нархни белгилаш тартиби ўзгарди
Ҳукуматнинг «Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Янги тартибга кўра, ер участкасига ижара ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдоларидаги бошланғич нарх янги формула асосида ҳисобланади.
У шундай бўлади: C = S х T x B x G x F x M + E. Бунда: С – бошланғич нарх; S – ер участкасининг майдони, кв м; Т– ҳудуднинг тоифа коэффициенти (1-тоифага кирувчи туман ва шаҳарларда 25, 2-тоифага 20, 3-тоифага 15, 4-тоифага - 10 ва 5-тоифага 5 кўпайтирувчи коэффициент қўлланади); В –1 кв. метр ер учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси; G – ер участкаси жойлашган ҳудудда (даҳа, массив, маҳалла, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари) мавжуд ҳамда келгусида марказлашган манбалар ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини барпо этиш қийматига мувофиқлаштирувчи оширувчи коэффициент; F – ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда, оширувчи ва камайтирувчи коэффициент; М – ер участкасининг майдони бўйича камайтирувчи коэффициент; Е – ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар.
Бунда G ва F коэффициентлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинмаган бўлса, тегишли қарор қабул қилингунга қадар 1,0 коэффициент қўлланади.
1 кв метр учун ер солиғи ставкаси автоматик тарзда Үerelektron ААТда шаклланади.
Шунингдек, ер участкасидан фойдаланиш мақсадларига қараб оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентлар белгиланди:
• кўп қаватли уйлар қурилиши – 1,4;
• бизнес бошқаруви, савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш – 1,4;
• хизматлар кўрсатиш – 1,1;
• меҳмонхона хизматлари кўрсатиш – 1,2;
• ишлаб чиқариш фаолияти – 0,9;
• фармацевтика саноати – 0,8;
• озиқ-овқат саноати – 0,8;
• муҳандислик-коммуникация объектлари – 0,7;
• транспорт – 1,2;
• ижтимоий ва жамоавий фойдаланиш – 0,6;
• табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация – 1,1.
Мавзуга оид

16:24 / 07.03.2025
“Ваҳимага тушманг” — Кадастр агентлиги ерлар хитойликларга сотилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

10:18 / 07.03.2025
ДХХ ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади

08:44 / 25.02.2025
2,4 гектар ерни 95 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

14:56 / 24.02.2025