Тошкентда уй-жой учун ижара нархи арзонлашишда давом этмоқда
Maкрoиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2024 йилнинг январ ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

Фото: Kun.uz
Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари декабрь ойига нисбатан 0,1 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга арзонлашди.
Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси. 2024 йилнинг январ ойида ўртача таъмирланган 1 хонали ва 2 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи декабр ойига нисбатан мос равишда 0,3 фоиз ва 0,4 фоизга пасайган бўлса, 3 хонали ва 4 хонали хонадонлар учун мос равишда 0,1 фоизга ва 0,3 фоизга кўтарилган.
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали — 297 АҚШ доллари, 2 хонали – 355 АҚШ доллари, 3 хонали – 415 АҚШ доллари, 4 хонали — 419 АҚШ доллари);
- Олмазор тумани (1 хонали – 293 АҚШ доллари, 2 хонали – 352 АҚШ доллари, 3 хонали – 419 АҚШ доллари, 4 хонали – 493 АҚШ доллари).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Миробод тумани (1 хонали – 344 АҚШ доллари, 2 хонали – 512 АҚШ доллари, 3 хонали – 643 АҚШ доллари, 4 хонали – 705 АҚШ доллари);
- Яккасарой тумани (1 хонали – 383 АҚШ доллари, 2 хонали – 487 АҚШ доллари, 3 хонали – 677 АҚШ доллари, 4 хонали – 722 АҚШ доллари).
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган 1 ва 3 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи 0,5 фоизга, 2 хоналилар учун 0,7 фоизга пасайган бўлса, 4 хонали хонадонлар учун 0,5 фоизга ошган.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали – 321 АҚШ доллари, 2 хонали – 417 АҚШ доллари, 3 хонали – 513 АҚШ доллари, 4 хонали – 641 АҚШ доллари);
- Учтепа тумани (1 хонали – 386 АҚШ доллари, 2 хонали – 450 АҚШ доллари, 3 хонали – 534 АҚШ доллари, 4 хонали – 624 АҚШ доллари).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Миробод тумани (1 хонали – 485 АҚШ доллари, 2 хонали – 731 АҚШ доллари, 3 хонали – 1027 АҚШ доллари, 4 хонали – 1328 АҚШ доллари);
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – 521 АҚШ доллари, 2 хонали – 732 АҚШ доллари, 3 хонали – 1093 АҚШ доллари, 4 хонали – 1381 АҚШ доллари).
Мавзуга оид

11:41 / 07.03.2025
Ерни ижарага олиш учун аукционда бошланғич нархни белгилаш тартиби ўзгарди

17:01 / 06.03.2025
Тошкентда уй-жой нархлари йиллик ҳисобда 2,3 фоизга пасайди

14:56 / 24.02.2025
Ерни уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилинади

10:35 / 24.02.2025