Москвада Колумбия картели аъзолари ярим тонна кокаин билан қўлга тушди
Наркосавдогарлар ортидан кузатув бир неча йил олдин бошланган ва унга божхона хизмати ҳам жалб этилган, шунингдек, Лотин Америкаси билан ташқи иқтисодий алоқалар мониторинги олиб борилган.

Фото: Видеодан кадр
Федерал хавфсизлик хизмати ва божхона хизмати Перудан Россия орқали Европа Иттифоқига кокаин олиб ўтмоқчи бўлган Колумбиянинг «Кали» картели аъзоларини қўлга олди, деб хабар беради The Moscow Times.
Қайд этилишича, савдогарлар Москвага юк машинаси билан боғлиқ иш баҳонасида келган, унинг ичига эса гиёҳвандлик воситалари яширилган бўлган. Машинанинг ўзи ҳали йиғилмаган ҳолатда бўлгани божхоначиларда шубҳа уйғотган: агрегатлар орасида ортиқча буюмлар бўлиши мумкин эди. Сочиб ташланган юк машинаси Москва вилоятидаги омборда сақланган. Колумбияликлар унинг ичидан кокаинли брикетларни чиқариб олиб, юк контейнеридаги бошқа бир яширин бўлмага жойлаштирмоқчи бўлган.
Картел аъзоларидан 570 килограмм кокаин мусодара қилинган бўлиб, унинг чакана нархи 5,5 миллиард рублдан ошади. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, чет эл фуқаролари ҳибсда сақланмоқда. Таъкидланишича, наркосавдогарлар ортидан кузатув бир неча йил олдин бошланган ва унга божхона хизмати ҳам жалб этилган, шунингдек, Лотин Америкаси билан ташқи иқтисодий алоқалар мониторинги олиб борилган.
Бу жорий йилда Петербург орқали юборишга уринилган энг йирик партия эмас. 3 июл куни Эквадордан келган бананлар қутисидан 3,2 тонна кокаин аниқланган эди.
Россия Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-сентябр ойларида божхоначилар томонидан жами 22 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган — бу ундан олдинги йилга нисбатан 16 фоизга кўп.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Пайшанба куни Туркияда кутаман». Зеленский Путинни шахсан учрашишга таклиф қилди
Жаҳон | 22:43 / 11.05.2025
-
Россияда маъмурий жавобгарликка тортилган релокантлар мулкини мусодара қилиш бошланади
Жаҳон | 22:17 / 11.05.2025
-
Хитой Ернинг электромагнит майдонини кузатиш учун 3 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
Жаҳон | 21:52 / 11.05.2025
-
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди
Спорт | 21:21 / 11.05.2025
Мавзуга оид

19:35 / 02.05.2025
Bloomberg: Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимларни кучайтириш вариантларини тайёрлади

22:09 / 01.05.2025
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди

17:33 / 01.05.2025
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог

14:30 / 01.05.2025