Жамият | 09:33 / 25.11.2024
2627
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдаги уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Бунёдкор” МФЙ, Фарғона йўли кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди.

Фото: ФВБ
Бу ҳақдаги хабар 24 ноябр куни соат 16:03 да Тошкент шаҳар ФВБга келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:08 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:12 да қуршаб олинди ва соат 16:28 да ёнғин ўчирилди.
Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.