Жамият | 13:02 / 19.03.2025
2779
2 дақиқада ўқилади

Абу-Сахий бозорида ёнғин чиққани рад қилинди

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидаги очиқ майдонда қурилиш чиқиндилари ёнган. Ёнғин қисқа фурсатда ўчирилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат эски эканини билдириб, Абу-Сахий бозорида ёнғин чиққанини рад этди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Абу-Сахий бозорида ёнғин чиққани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолатга ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, бугун, 19 март куни соат 10:00 да Зангиота тумани, Нурафшон маҳалласи ҳудудида жойлашган очиқ майдонда қурилиш чиқиндилари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 10:17 да ўраб олинган ва соат 10:28 да ўчирилган. 

Ҳодиса жойига Тошкент вилояти ФВБ ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқлиги билдирилди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган Абу-Сахий бозорида ёнғин чиққани ҳақидаги хабарларда бир неча йил олдин содир бўлган ёнғин тасвирланган видеодан фойдаланилганини маълум қилди.

Вазирлик фуқаролар ва блогерлардан аҳоли орасида саросима кўтармаслик мақсадида нотўғри маълумотлар тарқатмасликни сўраган.  

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!