Тошкент вилоятида чуқурга тушиб кетган одам чиқариб олинди
Ҳозирда фуқаро шифокор назоратида ва аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Фото: ФВВ
Тошкент вилоятида ФВВ қутқарувчилари томонидан чуқурга тушиб кетган фуқаро чиқариб олинган. Бу ҳақда вилоят ВФБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 2 октябр куни соат 21:45 да Ғазалкент шаҳар ФВБга, Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғонида жойлашган уйлардан биридаги чуқурга эҳтиётсизлик оқибатида одам тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари зудлик билан жойига етиб бориб, зарурий қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурдан чиқариб олган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокор назоратида.
Мавзуга оид

17:37 / 28.02.2025
Чинозда йигит ўз опасини ўлдириб, жасадини 7 кун уйда сақлади

18:41 / 22.02.2025
Тошкент вилоятида йирик миқдордаги фирибгарликни содир қилган шахс қамалди

11:42 / 21.02.2025
Тошкент вилоятида юк машинаси йўлга ўтириб олган шахсни уриб кетди

16:32 / 20.02.2025