Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паркентдан Тошкентгача темирйўл қурилади
«Байтқўрғон–Паркент» электрлаштирилган темирйўлининг узунлиги 23,8 километрдан иборат.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилоятининг Паркент тумани марказидан пойтахтгача қарийб 24 км узунликда темирйўл қурилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
«Паркент туманини пойтахт билан боғловчи «Байтқўрғон–Паркент» электрлаштирилган темирйўлининг қурилиши жадал олиб борилмоқда. Бу йўлнинг умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат. Лойиҳа доирасида 2 та ажратиш пункти, 4 та кўприк, 2 та йўл ўтказгич, 1 та туннель туридаги йўл ўтказгич, 78 та сув ўтказиш иншооти, 7 та автомобиль йўли ва темирйўли кесишмаси қурилиши режалаштирилган», дейилади хабарда.
Шунингдек, қайд қилинишича, «Паркентсой» бўйида янги автойўл, кўпқаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг қурилиши бошланган. Туман марказидаги кўприк реконструкция қилиняпти, ёз ойларида транспорт оқими кўпаядиган асосий йўлни туннель орқали Заркент ва Сўқоқ йўлига улаш ишлари кетяпти.
Таъкидланишича, қурилиш майдонининг фуқаролар фойдаланувида бўлган қисмида, амалдаги қонунчиликка биноан, «ўзаро келишув ва холис, адолатли баҳолашдан» кейин ишлар бошланади. «Ҳеч кимнинг норози бўлишига йўл қўйилмайди».
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди
Ўзбекистон | 16:05
-
Фронтдаги вазият: Россия пиёдалари Покровскка кира бошлади
Жаҳон | 16:02
-
Қозоғистон кўчмас мулк бозори. Нархлар қандай?
Кўчмас мулк | 15:35
-
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33
Мавзуга оид

15:28 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди

12:37 / 15.07.2025
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди

11:06 / 15.07.2025
Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкага нисбатан чора кўрилди

16:44 / 09.07.2025