Ўзбекистон | 20:25 / 23.08.2024
11135
1 дақиқада ўқилади

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрда бошланади

Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябр кунидан бошланади.

Фото: Kun.uz

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябр, душанба кунидан бошланади. Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди, деб хабар берди ЎзА.

Қайд этилишича, Академик лицейларда янги ўқув йили 4 сентябр, чоршанба кунидан бошланади.

Касб-ҳунар мактабларида ҳамда коллеж ва техникумларнинг 2- ва ундан юқори курслари учун янги ўқув йили 4 сентябр кунидан бошланади.

Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун 2024/2025-ўқув йилининг бошланиши бўйича қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ, умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланиши эълон қилинган эди.

 

 

Мавзуга оид