Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади
Ўзбекистонда эндиликда камбағал оиланинг фарзандига қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти давомида маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Мулоқотда камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали ечими таълим экани таъкидланди. Шунинг учун кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.
Иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади. Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.
Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади. Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.
Ҳозирги вақтда дунёдаги топ-олийгоҳларда 1,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Президент буни Ўзбекистон учун тарихда кузатилмаган воқелик деб атади. Хорижда ўқиб қайтган ўзбекистонлик талабалар ватанда муваффақиятли карера қилишига ёрдам берилади.
Мавзуга оид

09:40 / 16.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ажратиладиган грантни бекор қилди

16:57 / 14.04.2025
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига 40 миллион доллар грант ажратади

14:25 / 31.03.2025
“Қатъий назоратга оламиз” – вазирлик грантларни қайта тақсимлаш жараёни адолатли ўтишини билдирди

13:34 / 19.03.2025