Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия 12 та ATACMS ракетаси томонидан Қрим кўпригига уюштирилган ҳужумни қайтарди
Россия Мудофаа вазирлиги тунда Қрим кўпригига 12 та ATACMS ракетаси учирилганини маълум қилди. Идоранинг таъкидлашича, улар барчаси уриб туширилган.

Фото: AP/dpa/picture alliance
Россия Мудофаа вазирлиги кеча тунда Украина қуролли кучларининг Қрим кўпригига уюштирилган йирик ракета ҳужуми қайтарилганини билдирди. Идора 16 август, жума куни ҳеч қандай тасдиқ келтирмаган ҳолда, кўприкка учирилган барча 12 та ATACMS ракетаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди.
«Крымский ветер» Telegram-канали хабарига кўра, Украина Қуролли кучларининг тунги ҳужуми туфайли Қрим кўприги тўрт соатга тўсиб қўйилган, фақат эрталабдан бошлаб ҳаракат тикланган, ҳар икки томондан 2300 га яқин автомобил тирбандликда тўпланиб қолган.
«Крымский ветер» маълумотларига кўра, Қримнинг Керч шаҳри яқинида ёнғинлар қайд этилган, Митридат тоғи яқинида зарар етказилган. Керч аҳолиси шаҳардаги кўплаб парчалар, шунингдек, қатор кўчаларда ҳаракат тўсиб қўйилгани ҳақида гапирди, деб хабар берди ASTRA канали.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз узра Қрим яримороли томон йўл олган бешта самолёт типидаги учувчисиз учиш аппарати ҳамда иккита экипажсиз катер тутиб олингани ва йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди.
Украина томони кўприкка уюштирилган ракета ҳужумига изоҳ бермади.
Қрим кўпригининг рус қўшинларини таъминлашдаги роли
Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли ҳарбий ҳужуми бошланганидан сўнг, Ғарб кузатувчилари ва ҳарбий экспертлар Қрим кўпригининг Россия Қуролли кучлари таъминотидаги муҳим ролини бир неча бор таъкидладилар. Бироқ, май ойи бошида Украина Molfar OSINT-агентлиги сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб чиқиб, Украина Қуролли кучлари ҳужумлари туфайли Россия ўз қўшинларини таъминлаш учун кўприкдан фойдаланишни тўхтатганини эълон қилди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Россия Федерацияси Қрим кўпригидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишдан 2023 йил 17 июлда Украина Қуролли кучлари ерусти учувчисиз учоқлари ҳужуми натижасида кўприк бир неча таянч қисмлари вайрон бўлганидан кейин воз кечишни бошлаган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Рамзон Қодиров Туркияда дам олаётганда чўкиб кетишига сал қолди – ОАВ
Жаҳон | 22:01
-
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди
Жаҳон | 21:20
-
Дунёда яна бир уруш – Таиланд ва Камбоджа ўртасида
Жаҳон | 21:18
-
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади
Ўзбекистон | 21:17
Мавзуга оид

11:22 / 17.06.2025
Евроиттифоқ Қрим ва Севастопол учун санкцияларни узайтирди

16:21 / 28.04.2025
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар

19:46 / 25.04.2025
Трамп: Қрим Россия билан қолади ва Зеленский буни билади

22:32 / 23.04.2025