«Барселона» Дани Олмо трансферини эълон қилди
«Барселона» Дани Олмо трансферини расман эълон қилди.

26 ёшли испаниялик яримҳимоячи Каталония клуби билан 6 йиллик шартнома имзолагани эълон қилинди.
«Барса» Олмонинг трансфери учун «Лейпциг» клубига 55+7 млн евро тўлайди. Данининг янги шартномасида товон пули миқдори 500 миллион евро этиб белгиланган.
Испаниялик ўйинчи «Лейпциг» сафига 2020 йилда ўтиб, 148 ўйинда майдонга тушганди. У ўтган мавсум Бундеслигада 21 ўйинда 4та гол ва 5та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Олмо Каталонияда туғилган бўлиб, 9 ёшдан «Барса» тарбияланувчиси саналади. У 16 ёшди Хорватиянинг «Динамо Загреб» клуби сафига ўтиб, у ердан 2020 йилда «Лейпциг» клубига ўтганди.
2023 Испания миллий жамоаси билан Миллатлар лигаси кубогини қўлга киритган бўлса, 2024 йил Европа чемпионига айланди.
Мавзуга оид

10:50 / 09.03.2025
«Сити» муҳим ўйинда ютқазди, «Барселона»да фожиа. Кун ўйинлари

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

11:29 / 26.02.2025