Apple компанияси iPhone 16 ишлаб чиқаришни бошлади
Аммо смартфонларнинг расмий тақдимоти сентябр ойида ўтказилади.

Фото: Getty Images
Американинг Apple компанияси iPhone 16 серияли смартфонларини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда Кореянинг ET News нашри хабар берди. iPhone 16 смартфонларининг расмий тақдимоти сентябр ойида ўтказилади.
Манбаларнинг хабар беришича, Apple компаниясининг жанубий кореялик ҳамкорлари – Samsung Display ва LG Display – OLED панеллари ишлаб чиқаришни кенгайтирган. Нашрнинг таъкидлашича, бу Apple янги iPhone экранларини йиғиш учун кўп миқдорда олд панелларга муҳтож бўлаётганини англатиши мумкин.
Apple 90 миллион янги телефон чиқариши кутилмоқда. Шу билан бирга, Samsung Display ва LG Display корпорацияни 120 миллион панел билан таъминлайди. Буюртманинг катта қисми – 80 миллион OLED панел – Samsung Display томонидан етказилади. Таъминотнинг бир қисми учун BOE ҳам масъул ҳисобланади, унинг панеллари ҳозир ишлаб чиқариш бошланишидан олдин Apple томонидан синовдан ўтказилмоқда.
ET News нашри хулосасига кўра, оммавий ишлаб чиқаришнинг бошланиши Америка IT гиганти янги гаджетларни ўз вақтида эълон қилиш ниятида эканини билдиради. Apple сентябр ойида iPhone 16 смартфонларини тақдим этишни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

16:59 / 15.03.2025
Apple супер-премиум iPhone 17 Ultra смартфонини чиқаради

20:55 / 14.03.2025
Bloomberg: AirPods қулоқчинлари суҳбатни реал вақтда бошқа тилга таржима қилиш имкониятига эга бўлади

17:03 / 11.03.2025
Apple компанияси iPhone, iPad ва Mac интерфейсига катта ўзгаришлар киритмоқчи

19:09 / 10.03.2025