Ўзбекистонда 6 ойда қанча оила яраштирилгани маълум қилинди
2024 йилнинг январ-июн ойларида республикада 2 665 та ҳолатда уйга киритиш билан боғлиқ низолар ҳал этилган.
АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январ-июн ойларида “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, тегишли мутахассислар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 120 688 та оила ўрганилган. Улардан 59 345 тасида низолар бартараф этилган.
Шунингдек, 36 618 та оила яраштирилган, 12 347 та алимент, 2 665 та уйга киритиш, 4 953 та мол-мулк билан боғлиқ низолар ҳал этилган. 2 минг нафар жарроҳлик операциясига муҳтож хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан маблағ ажратиш бўйича Қўмита томонидан йиллик режа тасдиқланиб, апрел–июн ойларида 735 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар ва болаларнинг жарроҳлик операцияси ва даволаниши учун 10 млд сўмга яқин маблағ ажратилган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг ядро дастури: Трамп нега ўзи барбод қилган битимни тикламоқчи?
Жаҳон | 21:53
-
Reuters: Россия фронтда фойдаланаётган ўқ-дориларнинг ярмини КХДР етказиб бермоқда
Жаҳон | 21:51
-
«Кураш ҳеч қачон тугамайди». Саида Мирзиёева оиладаги зўравонликка қарши қонунга киритилган ўзгартиришни олқишлади
Ўзбекистон | 21:48
-
Россия тинчликка эришиш учун Украинадан аннексия қилинган ҳудудларни сўради
Жаҳон | 21:42
Мавзуга оид

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

23:08 / 10.04.2025
Хитойда оила қуриш қоидалари соддалаштирилди

13:52 / 17.03.2025
1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади

17:56 / 22.02.2025