1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади
“Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: ЎзА
2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
▪️2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
▪️250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
▪️250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
▪️50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.
HAMROH тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан:
- хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади;
- ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;
- аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилади.
Мавзуга оид

11:09 / 28.04.2025
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

23:08 / 10.04.2025
Хитойда оила қуриш қоидалари соддалаштирилди

17:56 / 22.02.2025