Қўлга қурол олган харкивликлар ва фронтда етишмаётган шифокорлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 837-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина разведкаси Астрахан областидаги ҳарбий аэродромда энг сўнгги русумдаги Су-57 русумли қирувчи самолёт аниқ нишонга олингани тўғрисида хабар берди.
- Sky News хабарига кўра, Украина ҳарбий самолёти илк бор Россия ҳудудидаги нишонга зарба йўллаган. Канал манбасига кўра, бу Белгород областидаги қўмондонлик пункти бўлган.
- Россиялик ҳарбийлар Часив Ярнинг шарқий чеккасида бироз илгарилашга эришди, деб хабар қилмоқда OSINT-тадқиқотчилар ва ОАВ манбалари.
- Белгород областининг Ракитянский районида ёнғин рўй берди. «Пепел» нашрига кўра, Украина қуролли кучлари ўқ-дори омборига зарба йўллаган.
- Bloomberg Россия африкалик талабаларни урушга жўнатаётгани ҳақида хабар қилди.
- Саратовда депутатнинг доноси туфайли Доранинг концерти бекор қилинди. Қўшиқчи уруш ҳақидаги фикрлари туфайли «тақиқланган мусиқачилар рўйхати»га тиркалган.
Харкивда тинч аҳоли вакилларини қурол ишлатишга ўргатиш бўйича машғулот
Россия қўшини 10 майда Харкив областининг чегарадош ҳудудларида янги юриш бошлаганди. Июн ойи бошларига келиб юриш суръатлари пасайди. Бунга кўп жиҳатдан Украина қуролли кучлари қўмондонлиги ўз оператив захираларини ишга солгани сабаб бўлди. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг ҳисоблашича, Россиянинг Харкивга юриши АҚШ Украина қуролли кучларига Америка қуролларидан РФ ҳудуди бўйлаб зарба йўллашига рухсат бериши ортидан тўхтаган. Аммо Россия қўшини олдинга юриш ҳаракатларини тўхтатмаяпти, РФ қуролли кучлари мунтазам равишда ўққа тутиб турган Харкив шаҳри аҳолиси эса ҳужумни қайтаришга тайёрланмоқда.

Vincenzo Circosta / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Vincenzo Circosta / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Vincenzo Circosta / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Vincenzo Circosta / Anadolu / Getty Images

Vincenzo Circosta / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк областидаги украин артиллериячилари
Россия қўшини бутун фронт бўйлаб - Харкивдан Запорижжя области Работине қишлоғигача бўлган ҳудудларда олдинга юришга ҳаракат қилмоқда. Жанглар бошқа бўлинмалар қатори қирол Даниил номидаги 24-алоҳида механизациялашган бригадаси мудофааланаётган Донецк областида ҳам давом этмоқда.

Oleg Petrasiuk / Ukrainian 24 Mechanised brigade / AP / Scanpix / LETA

Oleg Petrasiuk / Ukrainian 24 Mechanised brigade / AP / Scanpix / LETA

Oleg Petrasiuk / 24th Mechanized Brigade / EPA / Scanpix / LETA

Oleg Petrasiuk / 24th Mechanized Brigade / EPA / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги барқарорлаштириш пункти
Донецк области Бахмут шаҳри яқинидаги Часив Яр учун жанглар бир неча ойдан буён давом этмоқда. Май ойида россиялик ҳарбийлар шаҳарнинг шарқий чеккаларини штурм қилган, бу уриниш у қадар муваффақиятли чиқмаганди. 9 июн куни Украинадаги телеграм-каналлар Россия қўмондонлиги бир неча кундан буён Канал микрорайонида — Часив Ярнинг шарқий чеккасида куч тўплаётганини ёзди. «Украинская правда»нинг Украина қуролли кучларидаги манбаси ҳам россиялик ҳарбийлар шаҳарнинг шарқий чеккасида тургани ва артиллерия ҳамда дронлар кўмагида олдинга силжишга уринаётганини тасдиқлаган. Унинг қайд этишича, украиналик ҳарбийлар ҳамон шаҳар марказини назорат қилмоқда. фронтнинг бошқа участкаларида бўлгани каби Часив Ярда ҳам Украина қуролли кучлари жангчиларига украин шифокорлари ёрдам кўрсатмоқда.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Мавзуга оид

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

16:59 / 10.03.2025