Россия қўшини Харкив областида «йўқотишлар билан ҳисоблашмасдан» олдинга юрмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 809-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Белгородда ўн қаватли уй подъезди қулади. 13 май тонгида берилган маълумотларга кўра, харобалар остидан 15 киши жасади чиқариб олинган.
- РФ мудофаа вазирлиги версиясига кўра, Белгороддаги ўн қаватли уйга украинларнинг уриб туширилган «Точка-У» ракетаси қолдиқлари тушган. Губернатор эса уй «снаряд тўғридан тўғри келиб урилиши» оқибатида вайрон бўлганини айтганди.
- РФ мудофаа вазирлиги Харкив областида яна тўртта қишлоқ эгаллангани ҳақида хабар берди. Бир кун олдин вазирлик бешта қишлоқ «озод этилгани»ни хабар қилганди.
- Украина Вовчанск учун жангларда Россия тактик муваффақиятга эришганини маълум қилди.
- Волгоградда нефтни қайта ишлаш заводида дронлар ҳужумидан кейин ёнғин чиққан.
Белгородда турар жой подъезди қулаши
Белгородда 12 май куни Шчорса кўчасидаги ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири тўлиқ қулади. Россия мудофаа вазирлиги турар жой биноси украинларнинг шаҳар узра уриб туширилган «Точка-У» ракетаси парчалари тушиши оқибатида шикастланганини маълум қилган.

Павел Колядин / Спутник / Profimedia

Спутник / Profimedia

Reuters / Scanpix / LETA

Елизавета Демидова / ТАСС / Profimedia

Павел Колядин / Спутник / Profimedia
Часив Яр атрофидаги украин аскарлари
Россия қўшини Часив Ярни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Донецк областидаги ушбу кичик аҳоли яшаш манзили устидан назорат РФ қўшинига, агар зарур ресурслар топилса, 2022 йил ёзидан буён энг йирик юриш бошлаш имконини бериши мумкин. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкиннинг айтишича, агар РФ қўшини регионни тўлиқ эгаллай олса, улар «Украина юрагига ёриб кириши» мумкин бўлади. РФ қўшини олдинга юришга ҳаракатларини тўхтатмаётганига қарамай, украин бўлинмалари Часив Ярдаги позицияларини ушлаб турибди, шаҳарда эса тинч аҳоли вакиллари қолмоқда.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Украина шимоли-шарқида Россия юриши хавфи остида эвакуация давом этмоқда
Россия қўшини 10 май куни Харкив областида юриш бошлади. 13 май куни Украина қуролли кучлари бош штаби Россия қўшини Украинанинг Харкив области Чугуйив районидаги Вовчанск шаҳри атрофида «тактик ютуқлар»га эришганини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги юриш ҳақида расман эълон қилмаган, аммо сўнгги кунларда Харкив областидаги аҳоли яшаш манзиллари «озод этилгани» тўғрисида мунтазам равишда хабар бермоқда. Регион раҳбарияти ва кўнгиллилар шиддатли жанглар олиб борилаётган Харкив ва Донецк областларида Россия қўшини яқин келиши хавфи туфайли тинч аҳоли вакилларини эвакуация қилмоқда.

Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

16:59 / 10.03.2025