Россияда Тюмен вилояти жануби аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Ишим шаҳри ичидаги дарёда сув сатҳи хавфли даражага яқинлашмоқда, Курган вилоятидаги Тоболда эса 30 йиллик максимал даражадан ошиб кетди. Оренбург ва Орскда тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: РИА Новости
Россиянинг бир қатор ҳудудларида сув тошқини ва унинг оқибатларига қарши кураш давом этмоқда. Тюмен вилояти губернатори Александр Мур 19 апрел, жума куни Ишим дарёси бўйидаги Казанское қишлоғи яқинида жойлашган аҳоли пунктларида яшовчиларни имкон қадар тезроқ эвакуация қилинишга чақирди. «Сувнинг бундай даражаси 1947 йилдан бери кузатилмаган», деди вилоят раҳбари Казанское чеккасидан олинган аэрофотосуратларни Telegram-каналига жойлаштирган ҳолда.
Ишим дарёсидаги сув сатҳи ўлчаш станциясида 19 апрел куни тушга қадар 750 сантиметрга кўтарилган, бироқ расмий маълумотларга кўра, 800 см критик белгидан ўта олмади. Бир кун аввал бу кўрсаткич 483 сантиметр эди. Ишим шаҳридан тахминан 75 километр жанубда жойлашган Илинка қишлоғида сув сатҳи бир суткада етти сантиметрга тушиб, 883 сантиметрга етди, аммо бу кўрсаткич ҳанузгача хавфли чегарадан – 800 сантиметрдан юқори, деб таъкидлади вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Тўққизта аҳоли пункти билан алоқа узилиб қолган
Шу билан бирга, Тюмен вилоятида сув тошқини туфайли алоқа узилган аҳоли пунктлари сони тўққизтага етди, дея хабар беради вилоят ёнғин хавфсизлиги хизмати. Казанское туманининг Малая Ченчер қишлоғи ҳамда Ишим туманининг Орловка ва Кошкарагай қишлоқларида йўл ҳаракати тўхтатилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, 93 та хонадон сув остида қолган.
Айни пайтда, жабрланган ҳудуд жанубидаги Казанское туманида сув тошқинидан ҳимояланиш бўйича махсус ибодат маросими ўтказилди. Бундан ташқари, шаҳар узра парвоз пайтида самолёт бортида Ишим ҳокимияти ташаббуси билан сув тошқинидан ҳимояланиш юзасидан ибодат маросими ташкиллаштирилди.
Курган вилояти: Тўғонни мустаҳкамлаш ва сувнинг 30 йиллик максимал даражаси
Айни пайтда, Курган вилоятида 18 апрел кечки пайт Тоболда бир қатор ҳудудларда сув сатҳи 1994 йилдаги максимал даражадан ошиб кетди, деди вилоят губернатори Вадим Шумков. Курганда Вороновка ва Восточний микрорайонларидаги тўғон мустаҳкамланиб, баландлиги 11,5 метрга етказилди.
Минтақада кескин вазият сақланиб қолмоқда, деди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Куренков. Вилоятда 1941 та турар жой ва 3380 та қишлоқ уйлари сув остида қолган, деб таъкидлади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси. 8 апрелдан бошлаб фавқулодда ҳолат жорий этилган. Яқин кунларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Курган яқинида ва Кетовский округида сув сатҳи кўтарилишини кутмоқда.
Оренбург вилояти: дарёларда сув сатҳининг пасайиши
Оренбург вилоятида 15 042 та турар жой биноси ва 22 327 та қишлоқ уйи сув тошқини зонасида қолмоқда, дея хабар беради ФВВ. Департаментнинг қўшимча қилишича, аксарият ҳудудларда дарёларда сув сатҳи пасаймоқда. Сув тошқинидан энг кўп жабр кўрган Орск ва Оренбургда қутқарувчилар фавқулодда тиклаш ишларини олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ
Жаҳон | 23:51 / 12.04.2025
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54 / 12.04.2025
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42 / 12.04.2025
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25 / 12.04.2025
Мавзуга оид

13:54 / 28.12.2024
Тюмен ва Свердловск областлари билан ўзбекистонликларни ишга жойлаштириш бўйича келишиб олинди

11:21 / 27.12.2024
100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди

13:16 / 18.11.2024
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади

12:51 / 12.11.2024