Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Тюмен области Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган шаҳарсозлик форумида қатнашди.

Фото: "Дунё" АА
Форум доирасида дипломатлар Тюмен области Савдо-саноат палатаси президенти Олга Езикеева билан учрашув ўтказди. Унда миграция соҳасида ва Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Россиянинг мазкур ҳудудидаги йирик қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан Ўзбекистондан қонуний тарзда меҳнат мигрантларини ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, дипломатлар Винзилинский заводида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечиришди.
Тюмен области Туризм ва тарғибот агентлиги директори Дмитрий Пухов билан кечган мулоқотда сайёҳлик соҳасидаги икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон туризм салоҳиятини Тюмен области аҳолиси ўртасида кенг тарғиб қилиш суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди.
Мавзуга оид

13:54 / 28.12.2024
Тюмен ва Свердловск областлари билан ўзбекистонликларни ишга жойлаштириш бўйича келишиб олинди

08:30 / 09.12.2024
Приморск ўлкасига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари жалб қилинади

15:25 / 03.12.2024
“Тарихий депортация” Трампнинг қўлидан келадими? АҚШдаги ўзбек юристи билан суҳбат

10:50 / 02.11.2024