Мисрдан гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди
Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 2024 йилдаги олтинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди.

Фото: «Дунё» АА
“Дунё” хабарига кўра, 25 феврал куни олиб келинган дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бир нафар беморнинг 3 ойлик тўлиқ даволаш курси учун 6 қадоқ дори керак бўлади. Мазкур даволаш курсининг Мисрдаги ўртача нархи 31 доллар бўлса, Ўзбекистонда жорий йилга қадар 100 долларга баҳоланиб келинган.
Миср ҳукумати тақдим этадиган 800 минг дона дори воситаси жами 133 минг беморга етади.
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

10:14 / 05.03.2025
Араб саммити Мисрнинг Ғазо сектори бўйича режасини қўллаб-қувватлади

18:36 / 20.02.2025
Мисрда 100 йил ичида илк бор фиръавн қабри топилди. Унда Тутмос II дафн этилган

22:23 / 19.02.2025