Ўзбекистон табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди

Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан:
- балиқ овлаш билан шуғулланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- спорт-ишқибозлик туридаги ва саноат усулида балиқ овлаш;
- ноқонуний балиқ овлаш оқибатида етказилган зарарларни ҳисоблаш;
- ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлаган балиқчилик хўжаликлари ҳамда ваколатли шахсга пул мукофоти бериш тартиби ва бошқа қоидалар белгиланмоқда.
Қуйидаги муддатларда балиқ овлаш тақиқланади:
- 11 мартдан 31 майга қадар – Амударё ва Сирдарёда;
- 26 апрелдан 10 июнга қадар – Қорақалпоғистондаги ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида;
- 16 апрелдан 31 майга қадар – бошқа сув ҳавзаларида.
Спортчи-ишқибозларга суткасига 5 кг дан кўп бўлмаган миқдорда балиқ (ёки белгиланган вазндан ошганда 1 та балиқ) овлашга рухсат берилади. Бошқа ҳолларда сув ҳавзаларига бириктирилган субъектлар билан келишилган ҳолда ёки тўлов асосида балиқчилик хўжаликларининг йўналишлари бўйича балиқ овлашга рухсат берилади.
Балиқчилик хўжаликлари томонидан ноқонуний балиқ овлаш фактларини аниқлаганда, ундирилган зарар миқдорининг 15 фоизи хўжаликнинг ҳисобига йўналтирилади.
Ноқонуний балиқ овлашни бевосита аниқлаган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган ваколатли шахс етказилган зарар миқдорининг 15 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
Мавзуга оид

16:25 / 06.03.2025
Тошкент вилоятида тақиқланган ов қуроли билан балиқ овлаган шахс аниқланди

12:17 / 27.02.2025
Ўзбекистонда 1 мартдан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилади

14:27 / 25.01.2025
“Акулалар денгиз санитари” – йиртқич жонзотлар билан дўст тутинган ва уларни қутқараётган аёл ҳақида ҳикоя

09:43 / 21.01.2025