Жаҳон | 21:05 / 24.11.2023
7846
2 дақиқада ўқилади

Гаровдаги исроилликларнинг биринчи гуруҳи озод этилди 

Шунингдек, ҲАМАС гаровдаги Таиланд фуқароларини ҳам қўйиб юборди. 

Фото: AFP

ҲАМАС ҳаракати гарводаги исроилликларнинг биринчи гуруҳини Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакилларига топширди. Улар Ғазо билан Миср чегарасидаги Рафаҳ назорат пунктига олиб кетилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel нашрига таяниб Interfax хабар берди. 

Озод қилинганларнинг сони 13 нафар экани айтилмоқда. Қайд қилинишича, улар дастлаб тиббий марказларга етказилади. 

Шу билан бирга, ҲАМАС ҳаракати гаровдаги 12 нафар Таиланд фуқаросини ҳам қўйиб юборди. Бу ҳақда Таиланд бош вазири Сеттҳа Тҳависин ижтимоий тармоқларда хабар қолдирди. 

12 кишининг озод этилгани Таиланд Хавфсизлик департаменти ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланди. Озодликка чиққанларнинг рўйхати кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда. 

24 ноябр куни Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги 4 кунлик сулҳ амал қила бошлади. Келишувга кўра ҲАМАС гаровга олинган 50 кишини озод қилади, бунинг эвазига Исроил 150 нафар фаластинлик маҳбусни, асосан аёллар ва ўсмир ўғил болаларни қўйиб юборади. 

Айирбошлаш томонлар келишувига кўра давом этиши, сулҳ муддати ҳам узайтирилиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди