Тошкентда қалбаки 200 минг сўмлик банкнотларни сотишга уринган шахс ушланди
У 40 млн сўмлик қалбаки пулларни 18 млн сўмга сотишга уринган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки пул бирликларини сотиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.
Қайд қилинишича, Э.Ҳ. 200 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

11:53
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

21:50 / 20.02.2025
Ўзбекистонда қидирувда бўлган Туркия фуқаролари Қозоғистонда қўлга олинди

17:18 / 30.01.2025
Тошкентда 20 ёшли қиз ўғирлаб кетилди

16:36 / 29.01.2025