Жаҳон | 09:25 / 11.10.2023
12495
2 дақиқада ўқилади

АҚШ шошилинч ҳарбий ёрдамининг биринчи партияси Исроилга етиб борди

АҚШ томонидан фавқулодда ҳарбий ёрдам доирасида юборилган ўқ-дориларни олиб кетаётган самолёт ҲАМАС жангчиларининг ҳужуми остида Исроилга қўнди. АҚШ давлат котиби Блинкен 11-13 октябр кунлари Исроил ва Иорданияга ташриф буюради.

Фото: Efrem Lukatsky/AP/picture alliance

Фавқулодда ҳарбий ёрдам доирасида АҚШ томонидан юборилган ўқ-дориларни олиб борган биринчи самолёт ҲАМАС ҳаракатининг мамлакатга ҳужуми фонида Исроилга қўнди. Бу ҳақда 10 октябр, сешанба куни Исроил ҳарбийларига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарққа «Жералд Форд» авиаташувчи кемаси ва бир неча эскадриля қирувчи самолётларидан ташқари қўшимча кучларни жойлаштиришга тайёрлигини айтганди. 

Байден маъмурияти вакиллари 8 октябр куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси раҳбарияти билан Исроилни қўллаб-қувватлашни кучайтиришни муҳокама қилди. Гап, хусусан, «Темир гумбаз» ҳаво мудофааси тизими учун мавжуд шартномалар бўйича артиллерия снарядлари ва ракеталарини етказиб бериш ҳақида борган. The Washington Post газетасининг ёзишича, Исроил иттифоқдошидан бошқа ўқ-дориларни ва қўшимча равишда Вашингтондан разведка маълумотларини алмашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни сўраган. Оқ уй раҳбари Конгрессни Исроилга ҳарбий ёрдам учун янги маблағ ажратишни маъқуллашга чақирди. 

Давлат департаменти раҳбари Исроил ва Иорданияга ташриф буюради 

Шу билан бирга, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 11-13 октябр кунлари Исроил ва Иорданияга расмий ташриф билан боради ҳамда у ерда «юқори мартабали амалдорлар билан учрашади», дея маълум қилди АҚШ Давлат департаменти. «Давлат котиби Исроилга қилинган ҳужумлар қурбонлари яқинларига яна бир бор ҳамдардлик билдиради, бу ҳужумларни имкон қадар кескин қоралайди ва Қўшма Штатларнинг Исроил ҳукумати ва халқи билан бирдамлигини тасдиқлайди. У Исроил хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини сўзсиз қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқади», дейилади расмий баёнотда. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти