Президент сайловида 376 мингдан ортиқ киши муддатидан олдин овоз берди
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилди.
МСК маълумотига кўра, 1 июль ҳолатида жами 376 623 нафар сайловчилар мамлакатда ва хорижда муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаланди.
Шундан мамлакат ҳудудида 275 592 нафар ва хорижда 101 031 нафар сайловчи овоз берди.
Муддатидан олдин овоз бериш жараёни жорий йил 5 июлга қадар давом этади.
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Мавзуга оид

12:57 / 17.02.2025
Акаев, Янукович, энди Асад – Москвадан паноҳ топган собиқ ҳукмдорлар

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

22:49 / 11.02.2025
Руминия президенти вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди

13:08 / 10.02.2025