Орамиздаги одамлар: маош олмайдиган йўл тозаловчи
Машинада кетаётиб қўлидаги чиқиндини шунчаки ойнадан ташлаб кетишни афсуски кўпчилик оддий қабул қилади. Унинг чиқиндисини тозалаб юришга кимдир мажбурдек гўё.
Абдулҳай Тожибоев бир неча йил аввал кўзидаги касаллик билан шифокорга мурожаат қилади. Шифокорлар кўзида муаммо йўқлиги, муаммо асаб билан боғлиқлиги, бундан қутулиш учун бирор бир машғулот билан шуғулланиш кераклигини тавсия беради. Шундан кейин қаҳрамонимиз йўллар четидаги чиқиндиларни тозалашни ўзига машқ қилиб олади.
У ҳар куни эрта тонгда Наманган – Тошкент йўналишидаги катта йўлда 15-20 км масофани сув идишлари ва бошқа чиқиндилардан тозалаб чиқади. Унинг айтишича, баъзида ҳайвонларни машина уриб кетиши сабабли, уларнинг ўлигини ҳам йўл четидан олиб, кўмиб қўйишга тўғри келади.
Абдулҳай Тожибоев бу иш ортидан вақт ўтказиши, жисмоний ҳаракат қилиши ва соғлигига фойда олаётганини айтади. Шу билан бирга, бу ишидан оз бўлса-да даромад олади.
“Нафақам қачон чиқади деб кутиб ўтирмайман. Йўл четларида топган-терганларимни сотиб рўзғорга ишлатаман. Бунинг учун бирор кимдан ҳақ олмайман”, – дейди қаҳрамонимиз.
Тоҳиржон Турсунов
Kun.uz
Мавзуга оид

16:51 / 08.03.2025
Чиқиндидан қарздорларнинг свет учун тўлов қилишини чеклаш ҳақидаги қонун имзоланди

17:44 / 06.03.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

18:13 / 13.02.2025
Тошкент ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди йиғими нархлари ошди

16:56 / 12.02.2025