Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фитотерапия қайси касалликларда самарали таъсир қилиши айтилди
Шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дорилар қайси касалликларга самарали таъсир қилиши ҳақида маълумот берилди.

Фото: Getty Images
Шифобахш ўсимликлар қадимдан тиббий муолажаларнинг асосий қуроли бўлиб келган. Замонавий тиббиётда ҳам дори препаратларининг 45 фоизи ўсимликлардан ажратиб олинади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи Гули Шайхова маълумот берди.
«Фитотерапияда ҳар бир ўсимлик ўзига хос тарзда оғриқни қолдирувчи, тетиклаштирувчи, тинчлантирувчи, юрак фаолиятини яхшиловчи, гипотензия ва гипертензия, яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи ва терлатувчи каби қатор таъсирларга эга. Айниқса, ошқозон-ичак фаолиятида иштаҳа очиш, овқат ҳазм қилиш ва ич суришда самарали қўлланиб келмоқда. Бундан ташқари, қон кетишини ва ивишини камайтирувчи, бактерияларни ўлдирувчи фитотерапия маҳсулотлари ҳам кенг фойдаланилади», деди Шайхова.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда фитотерапиянинг шифобахш хусусиятлари қатор касалликларни даволашда қўл келяпти. Гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, холецистит, колит ва энтероколит, пиелонефрит, нейроциркуляр дистония, невроз ва астения шулар жумласидан.
«Шифобахш ўсимликлар моддалар алмашинуви ва қон таркибидаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради. Ўз навбатида, артериал қон босими бир меъёрда бўлиши, юракда ва бош мияда қон айланиши яхшиланиши, асабларни бўшаштириб, уйқусизликни бартараф этиш ҳам фитотерапиянинг ижобий самараларидандир. Истеъмол қилинадиган кўкатлар ва зираворлар организмга қўшимча қувват беради. Агар фитотерапия ўз ўрнида қўлланса, қўшимча муолажа сифатида ривожланиш хавфи бўлган касалликларни бошланмасдан бартараф этиш мумкин», деди шифокор.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

18:41 / 25.06.2025
АҚШда робот кўкрак қафасини очмасдан биринчи юрак трансплантациясини амалга оширди

18:18 / 23.05.2025
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди

16:25 / 21.05.2025
Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади

18:26 / 16.05.2025