Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади
«2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Getty images
Қарорга кўра, 2025–2030 йилларда Ўзбекистонда болалар саратонига қарши курашишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- болалар саратонини эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улушини 65 фоизгача ошириш;
- онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларнинг 1 йиллик яшовчанлигини 34 фоиздан 90 фоизгача, 5 йиллик яшовчанлигини эса камида 60 фоизгача ошириш;
- саратон касаллигига чалинган болаларни 100 фоиз ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш.
2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси (Стратегия) ишлаб чиқилди.
Фармон билан 2025–2026 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Стратегияни жорий этиш лойиҳаси 2025–2026 йилларда Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги тиббиёт муассасалари базасида амалга оширилади ҳамда келгусида зарур шарт-шароитлар яратилишига қараб мамлакатнинг бошқа ҳудудларига параллел равишда кенгайтирилади.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлгача «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларни рўйхатга олиш, ташхислаш, даволаш, диспансер кузатуви ҳамда йўналтириш жараёнларини ўз ичига олган беморларнинг рақамлаштирилган маршрути жорий этилади.
Бунда шифокор қабулига масофадан ёзилиш ҳамда онлайн консультациялар ўтказиш имконияти яратилади.
2025 йил якунигача Стратегияни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади.
Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади.
Академик хаб илмий-таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда унга қуйидаги асосий вазифалар юклатилади, жумладан:
- халқаро сертификатлаштириш ва узлуксиз тиббий таълим тизими бўйича баллар тўплаш стандартларига мос келадиган халқаро таълим дастурларини жорий этиш;
- стратегик режалаштириш ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун болалар саратони билан касалланишнинг эпидемиологик тенденцияларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга музокараларнинг янги раундини ўтказишни таклиф қилди
Жаҳон | 20:47
-
Илҳом Алиев Украинани ҳеч қанақасига «оккупацияга рози бўлмаслик»ка чақирди
Жаҳон | 20:19
-
Индонезияда бортида 280 киши бўлган паром ёниб кетди (видео)
Жаҳон | 19:57
-
Германия канцлери: «Биз тинчлигимизга жиддий таҳдидни кўрмоқдамиз — ва бу Россия»
Жаҳон | 19:17
Мавзуга оид

18:41 / 25.06.2025
АҚШда робот кўкрак қафасини очмасдан биринчи юрак трансплантациясини амалга оширди

14:03 / 06.06.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади

18:18 / 23.05.2025
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди

18:26 / 16.05.2025