Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
3495
1 дақиқада ўқилади

Австралияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди

У ўз тахтасида шаҳардан 13 км узоқликдаги оролга сузиб борган. Ҳаддан ташқари совуқ қотган йигит шифохонага етказилган.

Австралияда 19 ёшли сёрфер Дарси Дифхолст бир кеча океанда қолиб кетиб, ўзининг тахтасида Вули шаҳридан 13 километр узоқликдаги оролга сузиб борди, деб ёзади ABC News.

Қайд этилишича, Вулидаги пляжда кечқурун йигитнинг кийим-кечаги топилганидан кейин унинг оиласи ўғли йўқолиб қолгани тўғрисида мурожаат қилган. Ота фарзандини тирик топишларига умид қилган бўлсада, энг ёмонига тайёр турган. Эркакнинг ҳисоблашича, бундай вазиятда ёлғиз инсоннинг омон қолиши миллиондан бир ҳолатда юз беради.

Ижтимоий тармоқларда кўнгиллилар йигитни қидиришга тушган. Улардан бири — Кейси Мейкер қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, сувнинг кўтарилиш ва пасайишини аниқлашда ChatGPT’дан фойдаланган.

Афтидан, йигитни оқим қирғоқдан олиб кетган. Уни топган қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, Дифхолтс ҳаддан ташқари соқув қотган. У текширувлар учун шифохонага етказилган.

 

Мавзуга оид