Самарқанд вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Феруз Абилов вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилди. Унинг ўрнини Шунқор Худойбердиев эгаллади.
Феруз Неъматуллаевич Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Феруз Абилов 1978 йилда Нарпай туманида туғилган.
Муқаддам вилоятнинг Оқдарё туманига ҳокимлик қилган. 2020 йил апрелида Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Унинг ўрнига Шунқор Худойбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Шунқор Худойбердиев 1971 йилда Паст Дарғом туманида туғилган. 1988-1993 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида таҳсил олган.
У меҳнат фаолиятини 1993 йилда «Ўздеҳқонсаноатбанк» вилоят бошқармаси Паст Дарғом тумани филиали иқтисодчиси сифатида бошлаб, шундан сўнг «Пахтабанк»да турли лавозимларда ишлаган. 2006-2015 йилларда эса «Миллий банк»нинг вилоят бўлими бошқарувчиси, 2015-2016 йилларда Марказий банкнинг Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатган.
2016-2019 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган, 2019 йилда Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

10:54 / 12.03.2025
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» раҳбарлигига қайтди

18:31 / 11.03.2025
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

14:43 / 11.03.2025
Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди

13:52 / 09.03.2025