Тошкентда орқага ҳаракатланган "Каптива"нинг уриб юбориши оқибатида 2 ёшли бола вафот этди
Юнусобод туманида пиёда билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.

Фото: ИИББ
2023 йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда Белтепа маҳалласи 32-Б уй қаршисида 1968 йилда туғилган ҳайдовчи "Каптива" русумли автомашинасида орқага ҳаракатланаётиб, вояга етмаган, 2021 йилда туғилган болани уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бола олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

17:39 / 11.03.2025
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21 / 11.03.2025
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27 / 11.03.2025
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди

12:10 / 11.03.2025